Huawei
Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги санъат галереясини кўздан кечирди

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида Вашингтондаги Артур Саклер галареясида ўзбек атласи ва адраси кўргазмаси очилган эди. Давлатимиз раҳбари мазкур кўргазма билан танишди.

Ушбу галерея Шарқ санъати мухлиси бўлган Артур Саклер томонидан ташкил этилган. Бу ерда Шарқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари санъати намуналари намойиш этиб келинади. 

Шу кунларда давом этаётган кўргазмада Гарвард университети олими Гуидо Голдман томонидан тўпланган қадимий атлас ва адрас кийимлар, америкалик дизайнер Оскар де ла Рента тиккан шундай либослар намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев музейнинг Марказий Осиё бўлимидаги миниатюра ва қўлёзмаларни кўздан кечирди, ўзбек амалий санъати буюмлари тарихи билан қизиқди.

Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх