Агробанк Венгриянинг Эксимбанки билан 10 млн.АҚШ доллар миқдоридаги банкоматларни сотиб олишни молиялаштириш учун кредит линиясини тақдим этиш тўғрисида битим имзолади
Агробанк жорий йилнинг март ойида Будапештда ўтгазилган бизнес-форумда Венгрия Эксимбанки билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни бошлаганди.
Венгриянинг Эксимбанк вакиллари Агробанк фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Пойтахтимизга ташриф буюрди. Музокаралар якунида 10 млн.АҚШ доллар миқдоридаги банкоматларни сотиб олишни молиялаштириш учун кредит линиясини тақдим этиш тўғрисида битим имзоланди.