Huawei 1
«Paysend» Ўзбекистонда эмиссия қилинган карталар учун  халқаро онлайн ўтказмаларини йўлга қўйди (видео)

Бугунги кунда чет элда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз сони 2 миллион нафар зиёд. Ўзбекистонга улар томонидан 8 миллиард АҚШ доллари миқдорида  маблағлар юборилмоқда. 

Пул ўтказмаларини осонлаштириш учун «Paysend» инновацияли хизмати Ўзбекистондаги ҳамкор банк  Ипотека банк  ва техникавий интегратор  Payme компанияси  ёрдамида   мамлакатимизда эмиссия қилинган карталар учун  халқаро онлайн ўтказмаларини йўлга қўйди.

Эндиликда пул ўтказмасини юбориш ёки олиш учун банкка бориш шарт эмас. Буни мобил илова  ёки paysend.com. сайти орқали онлайн тарзда амалга ошириш мумкин. Ҳозирги вақтда мазкур хизмат 70дан зиёд давлатларда жорий қилинган, «Paysend» фойдаланувчилар сони эса 1,5 миллионга яқин.



Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga