Huawei 2
Украинада автомашиналарга акциз солиғи бутунлай бекор қилиниши кутилмоқда

Яқин кунларда Олий радада транспорт воситаларининг импортига акциз солиғини бекор қилишга алоқадор бўлган учта – 3704, 3705 ва 3706 сонли қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кутилмоқда

Қонун лойиҳасига кўра, қўмитада солиқ ва божхона сиёсати бўйича овоз бериш жараёни июль ойининг бошларидаёқ амалга оширилади. Лойиҳа маъқулланса, овоз бериш жараёни  Олий радада ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, акциз солиғидан воз кечилиши барча транспорт воситалари импорти учун бирдек тааллуқли бўлади. 

Бундан ташқари, украиналиклар барча Европа стандартидаги машиналарни божхона расмийлаштирувидан ўтказишлари мумкин. Бироқ давлат ҳудудидаги евро рақамли автомобиллар “навбатдан ташқари” божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga