Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Аугсбург»га қарши ўйинда ҳет-трик қайд этиб, 14 гол билан Бундеслига тўпурарлари якка пешқадамига айланди.
Шу учта гол билан инглиз футболчиси Германия чемпионати тарихида 50 та голни энг тез киритган футболчи мақомига эга бўлди. Бу довонни забт этиш учун Кейнга 48 та учрашувда майдонга тушди.
Кейн норвегиялик Эрлинг Ҳоланднинг рекордини янгилади: у «Боруссия» (Дортмунд) сафида дастлабки 50 та голини киритиш учун 50 та ўйинда майдонга тушган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты