Арьен Роббен терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Голландия ва "Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.      

33 ёшли футболчи бу ҳақда 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Швецияга қарши ўйиндан кейин маълум қилди. Роббен мазкур баҳсда иккита гол урган бўлсада "лолалар юрти" вакиллари тўплар нисбатига кўра учинчи ўринда қолиб кетишди.

"Менинг терма жамоадаги фаолиятим давомида бир қанча чиройли лаҳзалар бўлди. Айниқса 2010 ва 2014 йилги мундиалда биз аввал кумуш, кейин эса бронза медалларини қўлга киритгандик. Мен терма жамоа билан олтита йирик турнирда қатнашганимдан фахрланаман.

Ҳозирги терма жамоа сафида Европа ва Жаҳон чемпионатларида ўйнамаган 13-14 футболчи бор. Умид қиламанки, тез орада Голландия терма жамоаси катта аренага қайтади", - дейди Арьен Роббен.

Роббен терма жамоадаги фаолиятини 2003 йилда бошлаган. У жамоа сафида 96 та ўйин ўтказиб, 37 та голга муаллифлик қилган. У Голландия терма жамоаси сафида 2010 йилги ЖЧда кумуш, ЖЧ-2014 ва Евро-2004 турнирларида бронза медалларни қўлга киритган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 61004 | Инструменты