Huawei 2
"Барселона" Коутиньони расман таништирди

“Барселона” клуби “Ливерпуль” жамоасидан ҳарид қилган бразилиялик яримҳимоячи Филиппе Коутиньонинг таништирув маросимини ўтказди.

Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг "Ливерпуль"дан "Барселона"га трансфери билан боғлиқ музокараларнинг айрим жиҳатлари маълум бўлди.

Мерсисайдликлар 25 ёшли бразилияликни мавсум охирига қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилишган ва Каталония клубидан ўйинчини ижарага беришларини сўраган.

Инглизлар таклифнинг амалга ошишига умид қилишган. Коутиньо жорий мавсум ЕЧЛда "Ливерпуль" либосида майдонга тушиб улгургани сабаб ушбу мусобақанинг плей-офф беллашувларида "Барселона" таркибида ўйнай олмаслигини "қизиллар" ўз таклифларига асос қилиб олишган. Лекин, "кўк-анорранглилар" бунга рад жавобини беришган.

Маълумки, бразилиялик футболчи 160 миллион евро эвазига “Ливерпуль” клубидан харид қилинган эди.




Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga