Huawei 1
Бугун Ўзбекистон МТЖ жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини Фаластинга қарши ўйин билан бошлайди

Бугун Қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади. Осиёнинг бир қатор шаҳарларида мундиал саралаши ўйинлари ўтказилади.

Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув бугун Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.

Фаластин – Ўзбекистон
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой).
Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания).
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga