Huawei 1
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмади

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ОЧЛ плей-офф босқичида БААнинг "Ал-Айн" клубига қарши майдонга тушиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Натижада гуруҳ босқичига БАА клуби йўл олди.

Эндиликда ОЧЛнинг ушбу мавсумида Ўзбекистон шарафини фақат "Пахтакор" клуби ҳимоя қилади. Тошкентнинг "локомотив" клуби ҳам саралаш босқичидан ўта олмай, Очл билан хайрлашганди.


ОЧЛ, плей-офф босқичи.
“Ал-Айн” (БАА) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) 1:0
Ал Айн. «Ҳазза бин Зайд» стадиони.
Бош ҳакам: Ко Хюн Жин (Жанубий Корея)
Гол: Саид Жума (78).
“Ал-Айн”: 17.Холид Эйса, 44.Саид Жума, 33.Тсукаса Шиотани, 5.Исмоил Аҳмед, 3.Салим Абдуллоҳ (23.Муҳаммад Аҳмад, 90+1), 13.Аҳмад Барман (24.Фалаҳ Волид, 90+4), 6.Яҳё Нодир, 16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 11.Бандар Ал Аҳбаби, 9.Лаба Кожо, 26.Омар Ёсин (99.Жамол Маъруф, 46)
“Бунёдкор”: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 28.Ҳасан Йўлдошев (49.Фаррух Икромов, 35), 6.Анвар Ғофуров, 70.Мурод Холмуҳамедов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (4.Давронжон Эргашев, 87), 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 22.Сардор Абдураимов, 13.Лутфулла Тўраев, 34.Суҳроб Иззатов (5.Бобурбек Фарҳодов, 70), 92.Ҳумоюн Муртозаев, 8.Жасур Жалолиддинов.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga