Huawei 1
Европа топ клубларининг қора церийаси маълум қилинди

"Манчестер Сити" айни вақтда даҳшатли серияни ўтказмоқда. Аввалига Пеп Гвардиола жамоаси кетма-кет бешта мағлубият аламини тотиб кўрди, кейин эса Чемпионлар лигасида "Фееноорд" билан ўйинда ғалабани қўлдан бой берди. Биз бугун сўнгги 20 йил ичида топ-клублардан қайси бири мағлубиятли сериялар қайд этгани ҳақида тўхталамиз. Қизиғи шундаки, уларнинг ҳар бири мураббийнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлган.

"Реал Мадрид" (2008/2009 йилги мавсум, кетма-кет бешта мағлубият)

Ўша вақтда "Реал Мадрид" Класикодаги шармандали мағлубиятдан сўнг ўзига келмади. Мадрид клуби ўз майдонида 2:6 ҳисобида мағлуб бўлади, шундан кейин "Барселона" билан турнир жадвалидаги фарқ 7 очкога етади. Аммо "Реал"нинг муваффақиятсизлиги мавсум охиригача давом этади ва қолган барча ўйинларда мағлуб бўлади. Шунга қарамай, пойтахт жамоаси турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолади. Мавсум якунида "Реал" бош мураббий Хуанде Рамос билан хайрлашди. Унинг ўрнига Мануэл Пеллегрини олиб келинади. 2009/2010 йилги мавсумда эса "Реал" 96 очко жамғарган бўлсада, барибир "Барселона"дан ўтиб кетолмайди.

"Ювентус" (2008/2009 йилги мавсум, саккизта ўйинда ғалаба қозонмаган)

Турин клуби Клаудио Ранери бошчилигида нохуш cерия ўтказади. "Ювентус" мазкур баҳсларда бор-йўғи икки марта мағлуб бўлган, яна олтита учрашувда эса рақиблари билан очко бўлишиб олган. Ўша йили Ранери "Аталанта" билан ўйиндан сўнг "Ювентус"ни тарк этади. Шундан сўнг, Турин клуби бу серияни бузади. Жамоа мавсумни Сиро Феррара бошчилигида якунлаб, А Сериянинг сўнгги икки турида иккита ғалабага эришади.

"Ливерпул" (2010/2011 йилги мавсум, 7 та ўйинда ғалаба қозонмаган)

2010 йилнинг кузида мерсисайдликлар кетма-кет етти учрашувда ғалаба қозона олишмайди. Бу даврда "Ливерпул" Лига кубогидан чиқиб кетади, "Нортгемптон"га ютқазади, Европа лигаси гуруҳ босқичида иккита дуранг қайд этади. Англия чемпионатида уч марта мағлуб бўлади. Дербидаги мағлубиятдан сўнг Рой Хожсон жамоаси АПЛ турнир жадвалида сўнгги ўринга тушиб кетади.

"Манчестер Юнайтед" (2015/2016 йилги мавсум, саккизта ўйинда ғалаба қозонмаган)

Манкунианликлар 2015 йил охирида омадсизликка учраганди - ўшанда жамоани Луи ван Гал бошқарган. Натижада “Манчестер Юнайтед” гуруҳ босқичи якунида Чемпионлар лигасидан чиқиб кетади. Бундан ташқари, жамоа Премьер-лигада олтинчи ўринни эгаллайди. Мазкур муваффақиятсизликлардан кейин Ван Гал “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади.

"Арсенал" (2019/2020 йилги мавсум, тўққизта ўйинда ғалаба қозонмаган)

"Арсенал"нинг ғалабасиз даҳшатли серияси деярли бир ярим ой давом этган. Тўққизта ўйин - биронта ғалаба йўқ. "Арсенал" Лига кубогидан чиқиб кетади. Премьер-лига ва Европа лигасидаги ўрнини ёмонлаштиради. Нохуш серия сабаб Унаи Эмери ишдан олинади. Жамоа Европа лигасида "Айнтрахт"га мағлуб бўлгач, испаниялик мутахассис истеъфога чиқарилади. У кетганида, "Арсенал" Премьер-лигада саккизинчи ўринда эди. Микел Артета билан жамоа мавсумни худди шу ўринда якунлайди, аммо Англия кубогини қўлга киритади.

"Челси" (2022/2023 йилги мавсум, тўққизта ўйинда ғалаба қозонмаган)

2022/2023 йилги мавсум барча "Челси" мухлислари учун даҳшатли тушдай ўтди. Жамоа бир неча ғалабасиз церийаларни қайд этди ва энг узоқ давом этгани 2023 йилнинг баҳорига тўғри келди. Пойтахтликлар тўққизта учрашувда ғалаба қозона олмайди. Буларнинг барчаси Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишга олиб келди. Бундан ташқари, жамоа Премьер-лигада 12-ўринга тушиб кетади. Грем Поттер “Астон Вилла”дан учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббий лавозимидан озод этилади. Унинг ўрнини мавсум охиригача Френк Лемпард эгаллайди. Бироқ, жамоада ўзгаришлар бўлмайди. 2023 йилнинг ёзида эса жамоани Маурисио Почеттино қабул қилиб олади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты