Huawei
Европанинг футбол бўйича энг кучли чемпионатлари энди Beeline TV иловасида

Оммабоп "Beeline TV" иловаси яна иккита телеканал - UZREPORT TV ва FUTBOL TV билан тўлдирилди. Энди Beeline абонентлари иккала телеканални тўғридан-тўғри ўз смартфонларида сифатли ва энг муҳими - трафикни сарф қилмасдан томоша қилишлари мумкин.

Телеканалларнинг барча дастурларини - жонли эфирлар, янгиликлар, кўнгилочар кўрсатувлар, интервьюлар, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Англия Премьер-лигаси, Испания чемпионати (Ла Лига) ва Италия чемпионати (А Серия) -  ҳафтасига 7 кун, кунига 24 соат смартфонингиз, планшетингиз ёки SMART TV функциясига эга телевизорингиз орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

Бунинг учун сиз мамлакатимизнинг қайси ерида бўлишингиздан қатъи назар шунчаки Beeline абоненти бўлишингиз, дастурни юклаб олишингиз ва обунани расмийлаштиришингиз кифоя. Beeline TV хизматларидан баҳраманд бўлинг!

“UZREPORT TV ва Beeline мутахассислари томонидан олиб борилган музокаралар ва техник ишлардан сўнг, биз узоқ кутилган ҳамкорлик бошланганини эълон қилишдан мамнунмиз. Биздан интернетда телевизион каналларни кўриш имкониятини яратишни сўраган томошабинларимиз уларни смартфонларда, планшетларда интернет трафикни сарфламасдан, ҳеч қандай муаммосиз  уйда, ишда, меҳмонда томоша қилишлари мумкин. Энди Beeline нинг ҳар бир абоненти, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам, бизнинг телеканалларни юқори сифатда томоша қилиш имкониятига эга. Бу бизнинг томошабинларимизга яна бир қулайлик яратаётганидан жуда мамнунмиз”, - деди UzReport ахборот агентлиги Бош директори Равшанхон Джураев.

“Видеоконтентни томоша қилиш ҳажми, рақамли технологиялар бўйича саводхонлик ва янги маҳсулотларга бўлган талаблар йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Шунга мос равишда янги ечимларга ҳам талаб ошмоқда. Кўпгина синовлар, сўровлар, тадқиқотлар ва бозор таҳлили натижасида ҳамда Beeline Uzbekistan’нинг бозор пешқадами сифатида кўп йиллик тажрибасидан фойдаланган ҳолда, инновацион ва арзон платформани яратишга эришдик. Кунига атиги 499 сўм эвазига чексиз интернет-трафик билан онлайн-кинотеатр орқали ТВ каналларни томоша қилиш имкониятининг яратилиши, рақамли технологиялар нуқтаи назаридан мижозлар учун қулайликлар пайдо бўлиши ўзимизга бўлган ишончни кучайтиради ", - деди Beeline Uzbekistan нинг рақамли технологиялар бўйича директори Ғайрат Махкамов.

Комментарии: 54
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Azizbek
    Azizbek 1 месяц назад

    Zo'r

  • Sarvarbek Ikromov
    Sarvarbek Ikromov 1 месяц назад

    Sportni kurganda kup yeb quyarkani uzbekistoni uyinini kurib ming mb yeb quydi

  • Ismoil
    Ismoil 1 месяц назад

    buni qanaqa qilib korsa bõladi

  • Ongar
    Ongar 1 месяц назад

    Iloji bolsa mobaylgayam dastur chiqaringlar iltimos biz taraflarda beelinga sviyaz yoq edi

  • Ismoil
    Ismoil 1 месяц назад

    Otlichno

  • Asqarmaxmuduv Ilhomjon
    Asqarmaxmuduv Ilhomjon 1 месяц назад

    Futbol tv

  • Asqarmaxmuduv Ilhomjon
    Asqarmaxmuduv Ilhomjon 1 месяц назад

    Uzreport

  • Аслбек
    Аслбек 1 месяц назад

    Канакиб корилади

  • Rajabov Begzod
    Rajabov Begzod 1 месяц назад

    Futbol tv

  • Matyoqub Mansurov
    Matyoqub Mansurov 1 месяц назад

    Raxmat judayam xursandmlz

  • Baxti turgunov
    Baxti turgunov 1 месяц назад

    Maskvada korsatmayapti

  • Nuriddin
    Nuriddin 1 месяц назад

    Beeline tv O'zbekiston 24 kinoteatr yaxshi ishlamidi

  • Aziz
    Aziz 1 месяц назад

    Rostanham trafik ketmaydimi mim biladi

  • Jo‘rabek
    Jo‘rabek 1 месяц назад

    Qancha miqdorda yeydi soatiga

  • Umarjon
    Umarjon 1 месяц назад

    Futbol tv

  • Alijon
    Alijon 1 месяц назад

    Futbol tv

  • Shohrux
    Shohrux 1 месяц назад

    Uzrepoort futbol tv

  • agzam777@gmail.ru
    Agzam777 1 месяц назад

    Zor bopdi

  • muxiddinaliyov12345@gmail.com
    Muxiddinaliyov12345 1 месяц назад

    Fudbol tv zur

  • avazxonxoliqov0@gmail.com
    Avazxonxoliqov0 1 месяц назад

    Да очен полезные и вигдни

  • Utkir
    Utkir 1 месяц назад

    Bizga jonli efirda futbol bo'layotganligi haqida habar berib tursa, biz futbolning keraklilarini xohishimizga ko'ra ko'rardik!

  • Rustambek
    Rustambek 1 месяц назад

    Internet yaxshi ishlanadi bizda shunda ham bemalol qotishlarsiz futbol koʻrsak bo'ladimi,javobilarni kutaman

  • Ravshanbek
    Ravshanbek 1 месяц назад

    Futbol tv

  • Adxam
    Adxam 1 месяц назад

    Iphone uchunam bormi bu programma

  • Жалол
    Жалол 1 месяц назад

    Расияда куришни иложи йукми

    • Фаррух
      Фаррух 1 месяц назад

      Россияда курса булади, факат трафик сарфланади

      • Dimo
        Dimo 1 месяц назад

        Россияда кандай корамиз ким билади билайн тв рус дами

    • Бахтияр
      Бахтияр 1 месяц назад

      Шу бизгаям керагиди

  • Faxriddin
    Faxriddin 1 месяц назад

    Futbol tv


Вверх