Игнатий Нестеров дарвозабонлар мактабига асос солди

Бугунги кунда ўзбек футболида юқори маҳоратли дарвозабонлар етишмаслиги кузатилмоқда. Муҳим учрашувларда бир қанча дарвозабонларимиз хатога йўл қўйиши ҳолатлари учраб турибди. Шу сабабли юртимиз ва халқаро майдонда юқори натижалар қайд этган футболимиз афсоналарининг ёш авлод билан ўз тажрибаларини ўртоқлашиши муҳим.

Футболимиз тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири Игнатий Нестеров Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда дарвозабонлар учун маҳорат мактаби ташкил этди.

Машғулотларда 8 ёшдан бошлаб ёш тарбияланувчилар иштирок этмоқда. Тажрибали посбонлар томонидан болаларга дарвозабонлар учун зарур бўлган кўникмалар берилмоқда. Тўп билан ишлаш, тўғри позиция танлаш, реакция ва бирга бир вазиятларда ҳаракатланиш бўйича мунтазам тавсиялар бериб борилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 61004 | Инструменты