Huawei 1
Италия А серияси чемпионатни 13 июндан давом эттириш бўйича клублар билан келишиб олди

Бугун Италия А сериясида иштирок этаётган клублар вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Унда томонлар мусобақани 13 июндан давом эттириш бўйича келишувга эришишди.

13 ва 14 июн кунлари 25-турнинг қолдирилган ўйинлари бўлиб ўтади: "Аталанта" - "Сассуоло", "Интер" - "Сампдория", "Торино" - "Парма" ва "Верона" - "Каляри".

20 июндан эса мавсум тўлиғича давом эттирилади. шу куни А сериядаги барча жамоалар ўйин ўтказишади.

Бу борадаги якуний қарор Италия Спорт вазири ва А серия раҳбарияти ўртасидаги учрашувдан сўнг чиқарилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga