Жаҳон чемпионати соврини 2018 йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинади.
Хабарингиз бор, ФИФА ва Coca-Cola компанияси “2018 FIFA WORLD CUP TROPHY TOUR” лойиҳаси асосида Жаҳон чемпионати бош соврини билан дунё мамлакатларига ташриф буюради.
Унга кўра, Жаҳон чемпионати соврини 2018 йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги "Лужники" стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, собиқ жаҳон чемпионлари Бебето ва Давид Трезеге старт берганди.

Alpha version: 0.9.1.19 build 61004 | Инструменты