UZREPORT WORLD ONLINE
Ла лига фейсбукда FAN TIME кўрсатуви ҳақида ўзбек тилида ёзди

18 декабрь куни Испания чемпионатидан ўрин олган учрашувда "Барселона" жамоаси "Реал"га қарши баҳс олиб борди. Бутун дунёдаги миллионлаб футбол мухлислари сабрсизлик билан кутган мазкур ўйин FUTBOL TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинди.

Учрашувдан олдин ташкил қилинган FAN TIME кўрсатувида россиялик таниқли шарҳловчилар Константин Генич ва Георгий Черданцев меҳмон бўлишди.

Россиялик шарҳловчилар йиғилган мухлислар билан викторина ўтказиб, "Барселона" - "Реал" тўқнашуви ҳақида турли саволлар билан мурожаат қилишди. Энг билимдон мухлисларга Ла лига томонидан ўзбекистонлик фанатлар учун махсус тайёрланган совғалар — "Барселона" ва "Реал" клубларининг оригинал либослари тақдим қилинди.

Шунингдек, Ла лиганинг Марказий Осиё бўйича вакили Хайис Раҳмани ҳам FAN TIME кўрсатувида меҳмон сифатида қатнашиб, мухлисларга совғалар улашди.

Кўрсатувдан сўнг International меҳмонхонасида ўрнатилган катта экранда "Эл класико"нинг жонли намойиши бўлиб ўтди. Гарчи учрашувда гол киритилмаган бўлса-да, ўйин ҳаяжонли дақиқаларга бой тарзда ўтди.

Ўйиндан сўнг Ла лиганинг фейсбукдаги 58 миллионта обуначига эга бўлган расмий саҳифасида FUTBOL TVда жонли эфирда намойиш қилинган FAN TIME кўрсатуви ҳақида соф ўзбек тилида пост қолдирилди:

"O’zbekistondagi LaLiga fanatlari ElClasico bilan unitilmas kechani o’tkazdilar  #ElClasico", - дейилади мазкур постда. Шунингдек, пост остида кўрсатувнинг ёрқин лаҳзалари акс этган фотосуратлар ҳам жойлаштирилган.

Ўз ўрнида UZREPORT TV Ҳамда  FUTBOL TV телеканаллари FAN TIME кўрсатувини ташкил қилишда яқиндан ёрдам берган ҳамкорлари EPSILON Development Company, Panini ҳамда International Hotel га миннатдорчилик билдириб ўтади.

Комментарии: 8
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Asqar
    Asqar 6 месяцев назад

    Bul korsetiwge tek alg'islar aytaman

  • TheNotorious7
    TheNotorious7 6 месяцев назад

    O'yin juda zo'r o'tdi Real ustunligida kechdi desa ham mubolag'a bo'lmaydi.Qaysidir jabhalarda Real yaqqol ustunlik qildi.Hala Madrid

  • RespecT
    RespecT 6 месяцев назад

    Fan Time zo'r Time:) Вперед

  • Hayrullo
    Hayrullo 6 месяцев назад

    Iloji boʻsa oberilmagan oʻyingʻarni kegin yozib boʻsayam olib berishlarini soʻrardim oldindan rahmat

  • MURATBAEV SAGINDIQ 23MK
    MURATBAEV SAGINDIQ 23MK 6 месяцев назад

    Real yutishi kerak edi

  • Bek
    Bek 6 месяцев назад

    Zo'r

  • Xojimurod
    Xojimurod 6 месяцев назад

    Fan timeni bundanda qiziqroq o‘tkazsa ham bo‘lar edi. Ammo màna shu ham ajoyib o‘tdi

  • Aslbek
    Aslbek 6 месяцев назад

    Oʻsish bor malades


Вверх