"Ливерпуль" 1 йилдан бери АПЛда мағлубиятга учрамаяпти
"Ливерпуль" Англия Премьер лигаси 21-туридан ўрин олган учрашувда "Шеффилд Юнайтед" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мерсисайдликлар сўнгги бор АПЛда роппа роса бир йил аввал - 2019 йилнинг 3 январида мағлубиятга учрашган эди. Ўшанда "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни 2:1 ҳисобида таслим этган.
Ўшандан буён Юрген Клопп шогирдлари 32та ўйинда ғалаба қозониб, 5та учрашувда дуранг ўйнашган.
Айни пайтда "Ливерпуль" АПЛ жадвалида 1-ўринда бормоқда. Жамоа энг яқин таъқибчиси "Лестер"дан 13 очко илгарилаб кетган.
Kuchli baribir kuchli