Huawei 2
"Ман Сити" Мессига январда дастлабки шартнома таклиф қилиши мумкин

"Манчестер Сити" январда "Барелона" ҳужумчиси Лионел Месси билан дастлабки шартнома борасида келишиб олиши мумкин, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Қайд этилишича, аргентиналик футболчи Каталония клуби билан мавсум охиригача ўз келажагини муҳокама қилишни режалаштирмаяпти.

Ҳужумчининг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнгача мўлжалланган.

"Барселона"даги президентлик сайловлари март ойида бўлиб ўтиши керак, шундан сўнг янги раҳбарият Мессининг амалдаги шартномасини янгилашни бошлаши мумкин. Аммо, "Ман Сити" билан бир қаторда бошқа клубларда ҳам бўлажак шартнома шартларини олдинроқ келишиб олиш имконияти мавжуд.

Олдинроқ "Манчестер Сити"нинг операцион директори Омар Беррада агар Месси "Барса"дан кетадиган бўлса, уни сотиб олиш вариантини ўрганиб чиқишини айтганди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga