Huawei 1
Машҳур германиялик мураббий Йоахим Лёв “Пахтакор” мураббийига айланадими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг германиялик таниқли мураббий Йоахим Лёв билан тушган сурати тарқалди ва бу ҳолат немис мутахассисининг Тошҳкент клуби устозига айланиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқарди.

2014 йилда Германия терма жамоасини жаҳон чемпионига айлантирган 64 ёшли Лёв 2021 йилдан ишсиз ҳисобланади. У фаолияти давомида Германия терма жамоасидан ташқари ўз мамлакати, шунингдек, Австрия ва Туркиянинг бир нечта клубларини бошқарган.

У Тошкент клуби мураббийи бўлиш-бўлмаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты