"Наполи" стадионига Диего Армандо Марадона номи берилди
Неаполь шаҳридаги "Наполи" клубининг уй стадиони "Сан Пауло"га расман Диего Армандо Марадона номи берилди. Бу яқинда вафот этган футбол афсонаси хотирасига амалга оширилди.
Марадона ўз вақтида "Наполи"да муваффақиятли тўп суриб, Италия чемпионига айланган.