Huawei 1
ОЧ U-23. Ўзбекистон Саудия Арабистонига кичик ҳисобда мағлуб бўлди

U-23 Осиё чемпионати 1/2 финали доирасидаги Саудия Арабистони ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашувда Саудия Арабистони терма жамоаси кичик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга чиқди. Шунингдек, Олимпиада йўлланмасига эга бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса энди 3-ўрин учун баҳсда ўз омадини синаб кўради. Бир оздан сўнг иккинчи ярим финалда Жанубий Корея Австралияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин ғолиби финалга йўл олса, мағлуб жамоа 3-ўрин учун Ўзбекистон билан куч синашади.

U-23 ОЧ, 1/2 финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0
Гол:
Носир Салмон Ал Омран (87)
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
Саудия Арабистони U-23: 22.Муҳаммад Алями, Абдулбосит Муҳаммад Ҳинди, 4.Ҳассан Алтамбакти, 6.Сами Алнажи, 7.Абдулраҳмон Ғариб, 9.Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан, 10.Айман Алҳулайф, 13.Ҳолид Дубайш, 14.Али Содиқ Ал Ҳассан, 20.Муҳтор Али Шайҳ, 23.Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид.
Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Izohlar: 1
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish
  • bahadir
    0
    bahadir 4 yil avval

    Менга бир нарса кизик футолчилар оз уйинини такроран куришармикан куришса куришса кандай холга тушишади уйалишадими оз уйинидан Бобур нима килаяпти Яхшибоев нима килаяпти ченпиатнинг бошидан бери тогри пас бера олмайди Тугриси чарикловчиларга ачиндим ичидан нималар утти Хулласи соглигин керак болса УЗ Футбол курма Аслида тугри килишади электрасетдагилар


Tepaga