Huawei 2
Октябрь ойининг энг яхши футболчиси - Бобур Абдуҳолиқов

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

 

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайти (www.PFL.uz)да ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

 

Ортда қолган октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-28-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор футболчилар ажойиб ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлди. Қолаверса, жамоаларига муҳим очколарни қўлга киритишда кўмак беришди. 

 

Сўровнома якунларига кўра, октябрь ойида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган “Насаф” ҳужумчиси– Бобур Абдуҳолиқов энг кўп овоз тўплади ваоктябрь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Абдуҳолиқов бу борада Марат Бикмаев, Йован Жокич ва Фарруҳ Сайфиевларни ортда қолдирди.

 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga