France Football бош муҳаррири Венсан Гарсия “Олтин тўп” мукофотини жамоатчилик кутилмалари ва миш-мишларга зид равишда “Реал” ҳужумчиси Винисиус эмас, балки “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри олгани сабабини айтиб ўтди.
“Шубҳасиз, Винисиус Беллингем ва Карвахалнинг кучли бешликда бўлгани учун қийналди, чунки математик жиҳатдан бу ундан бир неча очко олиб қўйган. Шунингдек, у “Реал Мадрид”нинг бир неча ўйинчилари ажойиб ўйин кўрсатган мавсум якунларини сарҳисоб қилинди ва ҳакамлар ҳайъати ўз қарорларини улар ўртасида тақсимлади, бу Родри фойдасига ишлади”, дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, соврин учун даъвогарлар бешлигига “Реал”нинг уч нафар футболчиси кирган: Винисиус, Дани Карвахаль ва Жуд Беллингем.
Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты