Huawei 1
Пойтахтнинг 508 маҳаллалари орасида энг кучли чарм тўп усталари аниқланди

Республикамиз бўйлаб соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт тарғиботи йўлида бир қатор самарали дастурлар шакллантирилган бўлиб, улар ёрдамида аҳолининг кўплаб қатламини оммавий спортга жалб этишга муваффақ бўлинмоқда. Пойтахтимизда анъанавий “Чарм тўп” мусобақасининг финал босқичи ўз якунига етди.

2 августда старт олган турнир Тошкент шаҳридаги 508 маҳалланинг футболсевар йигитлари ўртасида ташкил этилди. Регламентга кўра, мусобақада 18-30 ёш оралиғидаги ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди. Даставвал, маҳалла, сўнг туманлараро миқёсда ўтказилган чемпионатда кеча пойтахтимиздаги Бектемир туманининг «Иқбол» ва Юнусобод туманидан келган «Отчопар» жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Кескин ва муросасиз кечган ўйинда Бектемир тумани ёшлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” ҳамда “Намунали жамоа” номинациялари бўйича лауреатлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Шу тариқа, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур мусобақанинг Республика босқичига «Иқбол» жамоаси йўл олди. «Чарм тўп» турнирининг финал босқичи энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ўтказилади.

Izohlar: 3
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish
  • Sunnat
    0
    Sunnat 4 yil avval

    Bizayam bilganimizda qatnashardik

  • Ali
    0
    Ali 4 yil avval

    Bizni mahalada bunday oyinlari otkazilmadi

    • Fayzillo
      0
      Fayzillo 4 yil avval

      Bizda esa bunday musobaqalar juda kam o'kaziladi.O'tkazilmaydi kerak bo'lasa


Tepaga