Huawei
Про-лига иштирокчилари “Раш Милк” ва “Ифтихор” клублари келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги аниқланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган эди.

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, “А” Про-лига иштирокчиси “Ифтихор” ҳамда “B” Про-лигада иштирок этиб келаётган “Раш Милк” футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек Регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.

Шу сабабдан ЎФАнинг Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) ва Лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда “Раш Милк” футбол клубига Ўзбекистон чемпионатининг “В” Про-лигада, “Ифтихор” футбол клубига эса “А” Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди.


Комментарии: 4
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх