Huawei 1
ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда

Франциянинг ПСЖ клуби “Ланс”да тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш музокара ўтказмоқда. Шахсан Кампушнинг ўзи ўзбекистонлик тўп устасини Париж клуби сафида кўрмоқчи.

Бунгача Ҳусановга Англиянинг бир қатор клублари, жумладан “Челси”, “Ньюкасл” ва “Арсенал” каби жамоалардан қизиқиш бўлганди. ПСЖ эса Ҳусанов трансфери бўйича жиддий ишга киришганга ўхшайди.

Маълумот учун, Ҳусанов жорий мавсум клуб сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 5 миллион еврони ташкил этади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты