Uzreport World
Сайтимиз муштарийларининг аксарияти Ўзбекистон ОТЖ бугун қийинчилик билан бўлса-да Эронни мағлуб этишига ишонмоқда

Яна саноқли дақиқалардан кейин 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон - Эрон учрашуви бошланади. Бугун тонгда сайтимиз муштарийлари ўртасида мазкур ўйин қандай натижа билан тугаши борасида сўровнома ташкил қилгандик.

Айни пайтда сўровномада овоз берганлар сони 50 минг нафардан ортиқни ташкил қилмоқда. Аксарият мухлислар бугун терма жамоамиз қийинчилик билан ғалаба қозонишини тахмин қилган (49%).

 23% мухлислар эса ғалабани осонлик билан қўлга киритишимизга ишонмоқда. Дуранг натижа тахминини 6% мухлис билдирган бўлса, яна 22% сўровнома қатнашчилари ютқазиб қўйишимиз мумкинлигидан хавфсираган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон ўйини Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади.

Комментарии: 1
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх