Huawei 2
Суперлига: "Нефтчи" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди, “Бунёдкор” ўз уйида “Қўқон-1912”га мағлуб бўлди

PEPSI Суперлига 20-турида "Нефтчи" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва мавсумдаги дастлабки ғалабани тантана қилган бўлса, ўз майдонида "Металлург" билан баҳс олиб борган "Бухоро" навбатдаги ғалабага эришди. 

Шунингдек,  бу турда “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган ўйинда 1:3 ҳисоби қайд этилди. 

"НЕФТЧИ" - "НАВБАҲОР" 2:1

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 7241 томошабин.

Ҳакам: Валентин Коваленко

Голлар: Шерзод Ҳакимов, 58(1:0). Дарко Никач, 62 (1:1). Абдураҳмон Абдулҳақов, 68(2:1).


"БУХОРО" - "МЕТАЛЛУРГ" 2:1

Бухоро. “Бухоро” стадиони. 12000 томошабин.

Ҳакам: Зокир Қодиров

Голлар: Санъат Шихов, 54 (1:0). Исломбек Исоқжонов, 63 (1:1). Бобиржон Омонов, 65 (2:1).


“БУНЁДКОР” — “ҚЎҚОН-1912” 1:3 

Тошкент. “Миллий” стадион. 3174 томошабин.

Ҳакам: Темур Тўхтасинов

Голлар: Жасур Ҳакимов, 14 (0:1). Ғиёс Комилов, 28 (0:2). Жавлон Иброҳимов, 64 (пенальти, 1:2). Жавоҳир Сиддиқов, 73 (1:3).

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga