Мухлислар томонидан бўлаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда Futbol TV телеканали ушбу маросимни такроран намойиш этишга қарор қилади.
23 окятбрь куни Лондон шаҳрида “The Best FIFA Football Awards-2017” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим UzReport TV ҳамда Futbol TV телеканаллари орқали жонли равишда намойиш этилди.
Мухлислар томонидан бўлаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда Futbol TV телеканали ушбу маросимни такроран намойиш этишга қарор қилади.
Демак, футбол ишқибозлари ФИФА томонидан йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимни бугун, соат 18:00 дан бошлаб Futbol TV телеканали орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади.