U-23 ОЧ. 3-ўрин учун кечадиган Австралия - Ўзбекистон ўйинини БАА ҳаками бошқаради
Эртага 25 январь куни футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида финал ва 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтади.
Финалда Жанубий Корея Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борса, 3-ўрин учун учрашувда Ўзбекистон Австралия билан куч синашади.
Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинни БАА ҳаками Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад бошқариб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.
U-23 ОЧ, 3-ўрин учун ўйин
Австралия - Ўзбекистон
25 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 17:30 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Аҳмад Абдулла Ал Ҳаммади ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла Ал Маҳри (иккиси БАА)
Тўртинчи ҳакам: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)