Huawei 2
U-23 Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистон устидан йирик ғалабага эришди

Бугун қитъамиз бўйлаб футбол бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берадиган U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бошланди. Унда «F» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ОТЖ ўзининг дастлабки учрашувини ҳиндистонлик тенгқурларига қарши ўтказди.

Учрашувда яққол устунликка эга бўлган Любинко Друлович шогирдлари якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз таркибидаги голларга Ислом Қобилов ҳамда Бобур Абдухолиқов (2 бор) муаллифлик қилишди.

Ўзбекистон U-23 – Ҳиндистон U-23 3:0

Голлар: Ислом Қобилов 45′ (пен), Б.Абдухолиқов 78′, 85′

Ўзбекистон: 1. Умиджон Эргашев, 2. Исломжон Қобилов, 5. Дилшод Саитов, 6. Нурилло Тўхтасинов, 7. Остон Ўрунов, 8. Ислом Кенжабоев, 11. Миржаҳон Мираҳмадов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Азизбек Амонов, 19. Илҳом Алижонов, 20. Ҳусниддин Ғофуров.

Захира: 12. Умиджон Ҳамроев, 21. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Абдулла Абдуллаев, 9. Жасур Яхшибоев, 10. Бобир Абдухолиқов, 13. Шерзод Насруллаев, 14. Аброрбек Исмоилов, 17. Суҳроб Нуруллоев, 22. Санжар Қодирқулов, 23. Ойбек Бозоров.

Ҳиндистон: 1. Дираж Сингх, 3. Анвар Али, 4. Голуи Сартхак, 7. Анируд Тхапа, 8. Раи Винит, 9. Даниэль Лалхлимпуия, 12. Саҳал Абдул Самад, 17. Раҳул Канноли Правин, 19. Лаллианцуала Чхангте, 21. Гаурав Бора, 22. Нишу Кумар.

Жамоамиз гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини 26 март куни Тожикистон ОТЖга қарши ўтказади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga