Huawei 1
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Беларусь билан ўйин ўтказади

Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.

2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.

Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз феврал ойида БААда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйин 23 феврал куни Дубайда ташкил этилиши кутилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga