Huawei 2
Ўзбекистон МТЖ ўз майдонида Саудия Арабистонига ютқазди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган учрашувда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.

Ўйинда биринчи бўлиб биз ҳисобни очдик. 16-дақиқада Элдор Шомуродов рақибни хатосидан унумли фойдаланиб, гол киритди. Аммо кейин 23-дақиқада Саудия Арабистони терма жамоаси пенальтидан гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

 Иккинчи бўлимда вакилларимиз яна ҳужумга ўтишди. 56-дақиқада рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам пенальти белгилади. Отабек Шукуров 11-метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади. Кўринишидан терма жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонадигандек эди. Аммо сўнгги дақиқаларда футболчиларимизнинг жисмонан чарчаб қолиши бизга панда берди. 85-дақиқада Салмон Фараж, 90-дақиқада эса Салим Ал-Довсари гол киритиб, Саудия Арабистонининг ғалабасини таъминлашди.

Бу ўйиндаги ғалабадан кейин Саудия Арабистони гуруҳда пешқадамга айланди. Ўзбекистон терма жамоаси эса иккинчи поғонага тушиб қолди.

ЖЧ-2022 саралаши
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3
Голлар:
Элдор Шомуродов (16), Отабек Шукуров (56, пен.) - Салман Ал Фараж (23 пен., 85), Салим Ал Довсари (90)
Ўзбекистон МТЖ: 1.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев - 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.
Саудия Арабистони МТЖ: 21.Муҳаммад Ал Овайс, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 4.Зиёд Ал Саҳафи, 5.Муҳаммад Хубрани, 6.Муҳаммад Ал Бурайк, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Яҳё Ал Шеҳри, 11.Хаттан Баҳбри, 14.Абдуллоҳ Отайф, 17.Фирас Ал Бурайкан, 18.Салим Ал Давсари.

Izohlar: 3
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish
  • Nobleman
    0
    Nobleman 4 yil avval

    Rasvo buldikuuui

  • Husniddin Norbo‘tayev
    0
    Husniddin Norbo‘tayev 4 yil avval

    unuting bu o'yinni Falastin haqida o'ylab xulosa chiqaring omad biz siz bilan omad


Tepaga