Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Жанубий Кореяга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Дастлабки баҳс 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган эди. Бугун Любинко Друлович шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Голларга Бобур Абдухолиқов ва Жасур Яхшибоев муаллифлик қилишди.
Ўртоқлик ўйини
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ОТЖ – ЎЗБЕКИСТОН ОТЖ 1:2
Голлар: Ву Йонг Жеонг (29) - Бобир Абдихолиқов (48), Жасур Яхшибоев (81)
Ўзбекистон ОТЖ: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Илҳом Алижонов, Шахбоз Жўрабеков, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдихолиқов, Ойбек Рустамов, Ҳусниддин Алиқулов, Ойбек Бозоров.
Захира: Низомиддин Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Дилшод Саитов, Ислом Рашидхонов, Достон Ибрагимов, Шерзод Насруллаев, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Азизбек Амонов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Raxmat
Gap yo zor
Zoʻr yigitlar