Huawei 1
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё Чемпионати-2020 саралашига йўл олди

6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини якунлаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Хобар шаҳрига йўл олди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.

 
6 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Афғонистон
17:05 | Ўзбекистон – Ҳиндистон


8 ноябрь
17:05 | Афғонистон – Ўзбекистон
21:05 | Ҳиндистон – Саудия Арабистони

10 ноябрь
21:05 | Саудия Арабистони – Ўзбекистон
17:05 | Ҳиндистон – Афғонистон

Барча учрашувлар Хобар шаҳридаги “Шаҳзода Сауд бин Жалави” стадионида ўтказилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga