Huawei
Ўзбекистон U-23 термаси футболчиларини яқинлари қўллаб-қувватлашди

23 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалида Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушади. Футболчиларимиз Хитойда ўтаётган турнирда бу босқичга етиб келишлари учун чорак финалда Япония термасига қарши ўйин ўтказиб 4:0 ғалабага эришди.

21 январь куни ЎФФда Олимпия терма жамоасида тўп тепаётган футболчиларнинг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда яқинлари жаъм бўлишди. Тадбир мобайнида Федерация раҳбарияти фарзандлари Ватанпарвар ва иродали қилиб тарбиялаганлари учун ота-оналарга миннатдорчилик билдиришди. Шундан сўнг, йиғилганлар бугун Хитойда бўлиб турган футболчиларимизга ўз тилакларини ўзига хос тарзда изҳор қилишди.

Эслатиб ўттамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви 23 январь куни Тошкент вақти билан 16:30 бошланади.


Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх