Huawei 2
Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига 21 нафар футболчини чақирди

Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда саралаш доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик.

Бош жамоамиз 18 февраль куни Бирлашган Aраб Aмирликларига йўл олади.

Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади. Учрашув 23 февраль куни Шаржадаги “Aл Ҳамрия” стадионида соат 18:00да бўлиб ўтади.

 Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

1.Элдорбек Суюнов - «Пахтакор»

2.Абдувоҳид Неъматов - «Насаф»

3.Абдумавлон Абдужалилов - «Бунёдкор»

Ҳимоячилар:

4.Егор Кримец - «Пахтакор»

5.Умарбек Эшмуродов «Пахтакор»

6.Исломжон Қобилов - «Бунёдкор» 

7.Ҳусниддин Алиқулов - «Насаф»

8.Мурод Холмуҳаммедов - «Қўқон-1912»

9.Олег Зотеев - «Локомотив»

10.Сардор Қулматов - «Сўғдиёна»

11.Акбаржон Исматуллаев - «Металлург»

Ярим ҳмоячи:

12.Шароф Мухитдинов - «Насаф»

13.Санжар Қодирқулов - «Бунёдкор»

14.Жасурбек Жалолиддинов - «Бунёдкор»

15.Ойбек Бозоров - «Насаф»

16.Азизбек Турғунбоев - «Навбаҳор»

17.Аброрбек Исмоилов - «Пахтакор»

Ҳужумчилар:

18.Игорь Сергеев - «Пахтакор»

9.Бобир Абдихолиқов - «Насаф»

20.Ҳумоюн Муртазоев - «Бунёдкор»

21.Шохруз Норхонов - «Сўғдиёна»

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga