Huawei
Youtube'да илк бор бир миллион томошабин йиғган видео қайси эканлигини биласизми?

Бугунги кунда Youtube'да 1 миллиондан ошиқ томошабин йиғган видеолар кўплаб топилади. Лекин илк бор бир миллион фойдаланувчи томоша қилган видео қайси эканини кўпчилик билмаса керак. 

2005 йил 2 ноябрь куни Youtube'га юкланган, Nike компанияси томонидан ишланган бутсаларни рекламаси ҳисобланган афсонавий бразилиялик футболчи Рональдино иштирокидаги видеоролик илк бор бир миллион томошабин тўплаган.

Ўша роликда Рональдиньо янги Nike бутсаларини кийиб, тўп билан 35 метрча юриб, жонглёр қилади. Кейин эса тўпни ерга туширмасдан тўрт марта жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллаб, дарвоза тўсинига бехато тўпни теккизади.

Кўпчилик ушбу видео ҳақиқий эканига шубҳа билдирган. Ҳаттоки, Бразилиянинг баъзи нашрлари бу борада сўровнома ҳам ўтказишган. Сўровномада иштирок этган 15 мингдан ортиқ инсонларнинг 52 фоизи Роналдиньо бу ҳаракатларни ўзи бажарган деб ҳисоблаган. Аммо бу монтаж қилинган видео.

Тўп билан жонглёр қилинган тасвирлар ҳақиқий, лекин тўпни ерга туширмасдан дарвоза тўсинига 4та марта теккизиш тасвирлари яшил фонда - монтаж тили билан айтганда хромакейда ясалган. Дарвоза ортида турган одам Роналдиньога тўпни етказиб турган. Тасвирга олиш жараёнида қатнашганларнинг маълум қилишича, Роналдиньо ўшанда 4та уринишдан иккитасида тўпни дарвоза тўсинига бехато теккиза олган экан. Фантастик натижа!

Қуйида ана ўша видеороликни томоша қилиб, ёқимли хотиралар оғушига чўмишингиз мумкин:


Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх