Huawei
Адлия вазири: "Эндиликда қонун лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизасидан ўтади"

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлис давомида Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди.

Ялпи мажлисда иштирок этаётган Адлия вазири Русланбек Давлетов экспертизанинг янги тури "гендер-ҳуқуқий экспертизаси" ҳақида тушунча бериб ўтди.

"Яқинда аёллар ишлаши мумкин бўлмаган меҳнат турлари бўйича ҳужжатимизни бекор қилдик. Бу борада ҳам аёлларнинг ҳуқуқларини эркакларники билан тенг қилиб қўйдик. Лекин битта жиҳатга ҳам эътибор қаратиб ўтиш зарур. "Ижобий дискриминация" деган тушунча ҳам бўлиши керак. Бунда аёлларнинг физиологик жиҳатидан келиб чиқиб, муддатли ҳарбий хизмат, жазони ижро этиш жойларидаги тартиб жиҳатидан ижобий дискриминация бўлиши керак", - деди Русланбек Давлетов.


Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх