Huawei 2
Вазирлар Маҳкамаси “Ўзагросуғурта” активларидан самарали фойдаланишга доир қарорни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги Фармони билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури тасдиқланиб, ушбу ҳужжатнинг 9,135,153-бандларида бевосита давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳалари каби суғурта соҳасини ҳам ҳар томонлама такомиллаштириш қайд этиб ўтилган.

Шу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш йўлида 2018 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ““Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Ушбу ҳужжатдан келиб чиқиб, “Ўзагросуғурта” АЖ жамиятининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, бинолари ҳамда иншоотларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 24-сентябрда ““Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора –тадбирлар тўғрисида” қарорини қабул қилди.

Ҳужжатда кўра, “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда “Ўзагросуғурта” АЖ бинолари ва иншоотларини ялпи хатловдан ўтказиш натижалари бўйича республика минтақаларида фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектлар мавжудлиги аниқланган. Шундан келиб чиқиб, келгусида улардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

“Ўзагросуғурта” АЖнинг фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларни оммавий савдоларда хусусий мулк этиб сотиш, сотишдан тушадиган маблағларни жамиятнинг молиявий аҳволини яхшилашга, шунингдек, жамият филиалларининг маъмурий биноларини таъмирлашга ва уларни ободонлаштиришга мақсадли йўналтириш қарорда белгилаб қўйилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga