Huawei 2
7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда 61 666 нафар киши коронавирусга текширилди

Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Ўзбекистонда нечта одам коронавирусга текширилди?

Жавоб: 2020 йил 7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 61 666 нафар киши коронавирусга тест текширувидан ўтказилди.

Савол: Карантин бўлишига қарамай, фаолиятини тўхтатмаган айрим корхоналар ўз ишчиларини, 30-40 кишини автобусларда ташимоқда. Уларнинг орасида кимдир касалланиб қолса, қолганларнинг ҳолига ким жавоб беради?

Жавоб: Карантин даврида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган барча корхоналар ўз фаолиятларини тўхтатган. Автобусларда белгиланган миқдордаги инсонларнинг ташилиши ИИБ йўл патрул хизматлари томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, бугунги кунда карантин даврида ишлашга мажбур бўлган идора ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари махсус автобуслардан фойдаланган ҳолда ташилмоқда. Ушбу автобуслар дезинфекция қилинганлиги, одамлар сони белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги ва барчаси маскалар таққан ҳолда бўлиши назоратга олинган.

Масаланинг муҳим жиҳати — ушбу шахсларнинг барчаси кун давомида назоратда бўлади, уларнинг тана ҳарорати ўлчанади, дока ниқоблардан фойдаланиб фаолият юритишади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga