Huawei 1
Эртага Учтепа туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 16 сентябрь соат 09.00 дан 17 сентябрь соат 16.00 гача Учтепа туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

- “Шафтолизор” махалласи;

- Раҳимбобоев кўчасидаги  4б-сонли кўп қаватли уй.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga