Huawei 2
Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг яна бир университети очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ангрен шаҳрида Кукмин университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Унга кўра, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жанубий Корея Кукмин университети KBFBSI ва G-global star group инвесторлар гуруҳининг (Жанубий Корея) олий таълим соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш учун Ангрен шаҳрида Кукмин университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Университетда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартларга мувофиқ сифатли тайёрланиши кўзда тутилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga