Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Лейденд университети Ислом ва жамиятни тадқиқ этиш маркази томонидан ҳар йили ўтказиладиган "Шарқ бозори" фестивалида иштирок этди. Ушбу тадбир 4-маротаба ўтказилмоқда.
Бу йил фестиваль Лейдендаги Антик асарлар давлат музейида ташкил этилди. Фестивалда Яқин шарқ, Африка, Европа ва Марказий Осиёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан вакиллар қатнашди.