Huawei 1
UZREPORT TV  телеканали ребрендинг ўтказди

UZREPORT TV канали ўз фаолиятининг 5 йиллиги ҳамда 3-май Бутунжаҳон Матбуот эркинлиги куни муносабати билан ребрендинг ўтказди. Телеканалимиз бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, график дизайни, логотипи ва шиорини ўзгартирди. Эндиликда дастурларимиз янгича визуал қиёфада эфирга узатилади.

Канал логотипи тез таниладиган визуал образга эга. Унда мовий ва қизил ранглар палитрасидан фойдаланилган. Бунда мураккаб шакл ва орнаментлардан воз кечилиб, пухта ўйланган, замонавий ҳамда минимализм талабларига мос келувчи тасвир ва элементлар қўлланилган.Айланиб турувчи радар эса воқеа-ҳодисалар доимо эътибор марказимизда, деган маънони англатади. UZREPORT TV янгиликларни излайди ҳамда томошабинга объектив ёритиб, оператив етказади.

UZREPORT TV - Ўзбекистон медиа маконида ахборот, таҳлилий-маърифий канал сифатида яхши танилган ва ўзининг доимий аудиторияси эга. Улар давлат ва жамият, бизнес ва спорт каби соҳаларнинг фаол вакиллари. Телеканал шиори унинг аудиториясидан келиб чиқиб танланди, яъни UZREPORT TV - қарорлар қабул қилувчи инсонлар учун!

“Ребрендинг жараёни йил бўйи давом этади. Бу билан UZREPORT TV нафақат визуал қиёфаси, балки мазмуни ҳам сифат жиҳатдан янада бойитилади. Айни пайтда ёш, шижоатли ва изланувчан жамоамиз янги лойиҳалар устида ишламоқда. Мавзулар долзарб ва ранг-баранг”- дейди UZREPORT TV канали бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова.

Маълумот учун: UZREPORT TV хусусий, нодавлат информацион телеканали ўз фаолиятини 2014 йилнинг 28 апрель куни бошлаган. Шуни катта ғурур билан айтиш мумкинки, UZREPORT TV Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Reuters, Bloomberg, CCTV каби жаҳоннинг етакчи ахборот агентликлари билан ҳамкорлик ўрнатган ва муаллифлик ҳуқуқлари нормаларига қатъий риоя этиб келаётган телеканал ҳисобланади.

Телеканалимиз ҳар соатда янгиланиб борувчи UZREPORT News (аввалги “7/24 янгиликлар”) дастурини туну-кун ўзбек ва рус тилида эфирга узатади. 2018 йилдан бошлаб телеканал дастурлари Full HD форматида намойиш этилмоқда.

Эфир сеткаси янгиликлардан ташқари, долзарб репортажлар,таҳлилий кўрсатувлар, экспертлар билан интерактив интервьюлар, шунингдек ижтимоий, илмий-маърифий фильмлардан таркиб топган. Уларни дунё ҳамжамияти ҳам ижтимоий тармоқларимиздаги саҳифаларимиз ҳамда махсус платформалар орқали кузатиб бориш имкониятига эга.

Телеканалимизнинг янги қиёфасини томошабинларимиз муносиб баҳолашади, деган умиддамиз.

Izohlar: 3
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish
  • Рамзиддин
    0
    Рамзиддин 4 yil avval

    Ребрендинг это хорошо! Но уважаемые сотрудники и администрации УзРепорт ТВ! Почему у Вас нету нигде программа передач? Ни в периодической СМИ ни в УзДижитал ТВ, ну нигде?!

  • davron
    0
    davron 4 yil avval

    Kanallaringa gap yoʻq omad viloyatlarga xam HD formatda uzatsalaring yaxshi boʻlardi.


Tepaga