Huawei 2
Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин юзага келди. 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 01.08да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани “Тонг” маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8- қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01.15 атрофида етиб бориб, соат 01-43 да ёнғин ўчирилган.
 
Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар,  қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
 
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ҳурматли фуқаролар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga