Huawei
Жаҳон чемпионатидан қайтган боксчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳри бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. 20-бор ўтказилган мазкур мусобақада дунёнинг 78 мамлакатидан 400 га яқин боксчи иштирок этди.

Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғариб, мазкур жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Бугун делегациямиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Бундай юксак натижа беэътибор қолдирилгани йўқ. Боксчиларимизни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов ҳам иштирок этиб, йигитларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бундай муваффақиятли иштироки билан қутлади ва Токио Олимпиадасида ҳам шундай зафарли ғалабалар тилаб қолди.

Маросимда, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, кўплаб жамоат ташкилотлари, спортчиларимизнинг яқинлари ва юзлаб бокс ишқибозлари қатнашди. Маросимда боксчиларимиз номидан Баҳодир Жалолов сўзга чиқди.

“Ярим тун бўлишига қарамасдан бизларни кутиб олишга чиққанингиз учун раҳмат. Биз Россияда барчангизнинг қўллаб-қувватлашингизни, дуоларингизни ҳис қилиб турдик. Насиб қилса, келаси йил Токио Олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг нималарга қодирлигини намойиш этиб, бокс бўйича биринчи рақамли терма жамоа эканимизни кўрсатиб қўямиз”, – деди Баҳодир Жалолов.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўз қўшиқлари билан кечага янада файз берди. Шундан сўнг боксчиларимиз карнай-сурнай наволари остида кузатиб қўйилди.

Эътиборингизга мазкур тадбирдан олинган бошқа фотосуратларни ҳам ҳавола қиламиз:

Комментарии: 10
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • umidqudratov46@gmail.com
    umidqudratov46@gmail.com 1 месяц назад

    Olg'a O'zbekiston

  • Jurayev
    Jurayev 1 месяц назад

    Bokschilarimiz bizning faxrimizdir

  • ААААА
    ААААА 1 месяц назад

    Настоящий jigiti

  • G'aniyev Husan
    G'aniyev Husan 1 месяц назад

    Uzbek boskchilari dunyoda yetakchi futbolchilarimizdan xam kutib qolamiz

    • Muhammad amin
      Muhammad amin 1 месяц назад

      Uzbek bokschilarimiz dunyoda yetakchi Futboʻlchilarimiz 88-oʻrinda

  • Otabek Termiz
    Otabek Termiz 1 месяц назад

    Yarashadiyamda bizga Fudboldan tashqari


Вверх