Huawei 1
"Uzbek Tigers" кубалик рақибларни мағлубиятга учратди

Тошкентда Бутунжаҳон бокс серияси доирасида бокс оқшоми ўтказилди.

"Универсал" спорт саройи мезбонлик қилган кечада "Uzbek Tigers" боксчилари Кубанинг "Cuba Domadores" жамоасига қарши жанг ўтказди.

Қизиқарли кечган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар ва Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичида муҳим бўлган очколарни қўлга кирита олдилар.

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Йоханнис Аргилагос 3:0

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Робейси Рамирес 3:0

-64кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз 1:2

-75кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес 3:0

-91кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон 3:0

Энди боксчиларимиз 1 март куни колумбиялик рақибларга қарши жанг ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, беллашувни Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги қариялар уйи, жисмоний имконияти чекланган болалар мактаб интернати ҳамда меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам бевосита аренадан кузатиб боришди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga