Huawei 2
Андроид телефонларни "ўлдирадиган" сурат. Унинг сири нимада?

Сўнгги кунларда андроид операцион тизимда ишлайдиган телефонларни "ўлдирадиган", яъни бутунлай ишдан чиқарадиган сурат пайдо бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди. 

Тоғлар орасидаги кўл, кўлнинг ўртасидаги кичик қуруқлик акс этган, қуёш ботаётган пайт тасвирланган бу оддий суратни телефонга обой сифатида ўрнатган андроид телефонлар эгалари иложсиз вазиятда қолишмоқда. 

Уларнинг телефонлари бутунлай ишдан чиқиб, "ғишт"га айланиб қоляпти. Бундай ҳолатда, фақатгина телефон созламаларини заводдаги ҳолатга қайтаришдан сўнг телефондан фойдаланиш мумкин. Лекин бунда телефон хотирасидаги барча файллар, фото ва видеолар тиклаб бўлмас даражада ўчиб кетади.

Хўш, бу оддий расмнинг сири нимада? Мутахассисларнинг маълум қилишича, андроид платформаси sRGB ранглар оламини қўллаб-қувватлайди. Юқоридаги "сирли" расм эса, RGB ранглар оламига тааллуқли. Бу шуни англатадики, муаммо расмнинг ўзида эмас. Телефонга обой сифатида ўрнатгандан кейин муаммо пайдо қилувчи бошқа расмлар ҳам интернетда тўлиб ётибди. 

Аммо Андроид 11 операцион тизими ўрнатилган қурилма эгаларини бу муаммо безовта қилмайди. Бу тизимда ранглар олами автоматик равишда ўзгариб, қурилмага мослашади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga