Энди iPhone товушларни ҳам таҳлил қилади. Бунинг учун эса янги iOS14ни юкласангиз бас.
iOS ва iPadOS 14нинг бета-версияларида товушни «таниш» функцияси пайдо бўлди. Агар сиз ушбу функцияни фаоллаштирсангиз, смартфонингиз атрофингиздаги товушларни таҳлил қилиб, бу ҳақда сизга маълум қилишни бошлайди.
Масалан, «машина гувиллаяпти», «инсон йўталяпти» каби… «Илк марта ушбу янги функция бўм-бўш уй ичида синаб кўрилди», дейилади хабарда.
Сал аввалроқ, iOS14 операцион тизимида қурилма орқа корпусига енгил уриш орқали смартфонни бошқариш имконияти яратилганлиги ҳақида хабар қилинган эди.