Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда $3 млрдлик 20 та янги лойиҳани кўриб чиқмоқда, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банкининг Алмати минтақавий маркази раҳбари Али Муҳаммад Хон билан учрашув ўтказди.
Учрашув ИТБ миссиясининг Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи якуни бўлиб, унда меҳмонлар амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббуслар, инвестиция имкониятлари ва амалдаги дастурлар билан батафсил танишди.
Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорликдаги ишларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режаларни атрофлича муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида истиқболли инвестиция лойиҳалари дастури имзоланиб, уларнинг рўйхати тасдиқланди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61715 | Инструменты